МУНДАРИЖА
тушунчаси ва моҳияти............................................................................ 12
Биринчи боб бўйича хулосалар............................................................. 45
ҳуқуқий тартибга солиш манбалари..................................................... 46
Иккинчи боб бўйича хулосалар............................................................ 96
даражада аниқламасликнинг ҳуқуқий оқибатлари............................... 112
қонунчилиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш истиқболлари....................................................................................... 130
Учинчи боб бўйича хулосалар............................................................... 138
АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ.................................................................. 154
КИРИШ
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда халқаро хусусий-ҳуқуқий муносабатларнинг ривожланиши, глобаллашув жараёнлари ва давлатлар ҳамда уларнинг жисмоний ва юридик шахслари ўртасидаги алоқаларнинг кенгайиб бориши ва ривожланиши бир мамлакат худудида бошқа мамлакат ҳуқуқини қўлланилишини талаб этадиган ҳолатларни юзага келтирмоқда. Ҳозирги вақтда бу каби ҳолатлар турли шартномавий ва шартномадан ташқари муносабатларда, турли давлатлар субъекти бўлган тарафлар ўртасидаги низоларда юзага келмоқда ва ҳуқуқни қўллаш доирасида бир қатор муаммоларни келтириб чиқармоқда. Миллий суд статистикасига асосан охирги уч йилда чет эл ҳуқуқни қўллашга доир иккита иқтисодий иш ва халқаро шартномалар талаблари қўлланган бир қатор фуқаролик ишлари кўрилганлиги маълум бўлди[1]. Ушбу кўрсаткичлар мазкур масалаларнинг миллий қонунчилик ва суд амалиёти доирасида етарлича ўрганилмаганлигини ва шунга мувофиқ қўлланилмай келаётганлигидан далолатдир.
Жаҳонда давлатлар ўртасида ўзаро ҳуқуқий ёрдам, моддий ва коллизион нормаларни, жумладан чет эл ҳуқуқи нормаларини тўғри қўллаш ва уларга тўғри ҳуқуқий баҳо бериш масалалари вужудга келиши мумкин бўлган халқаро хусусий-ҳуқуқий низоларнинг олдини олишга ёки бундай низоларни адолатли ҳал этишни таъминлашга хизмат қилувчи муҳим илмий-амалий аҳамият касб этадиган тадқиқот йўналиши сифатида алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Республикамизда қонун устуворлигини таъминлаш, халқаро савдо- иқтисодий муносабатларни, ўзаро манфаатли ҳамкорликни ҳамда фуқароларимизнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини барча мамлакатларда ҳимоялаш механизмларини яратиш соҳасида тизимли ишлар амалга оширилмокда. Чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритишга йўналтирилган давлатимиз мустақиллиги ва суверенитетини мустаҳкамлаш, Ўзбекистоннинг ён-атрофида хавфсизлик, барқарорлик ва аҳил қўшничилик муҳитини шакллантириш, мамлакатимизнинг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш1 мамлакат ривожланишнинг устувор йўналишларидан бири сифатида баҳоланган бўлиб, ушбу соҳадаги қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштиришни долзарб этиб белгиламоқда.
Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 29 августдаги Фуқаролик кодекси,[2] [3] 2018 йил 24 январдаги Иқтисодий процессуал кодекси[4], 2018 йил 22 январдаги Фуқаролик процессуал кодекси[5], 2006 йил 16 октябрдаги ЎРҚ- 64-сон «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги, 2021 йил 16 февралдаги ЎРҚ-674- сон «Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 июндаги ПФ-5087-сон «Бизнеснинг қонуний манфаатлари давлат томонидан муҳофаза қилиниши ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ва мавзуга оид бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари
ривожланишининг устувор йўналишларига боғлиқлиги. Диссертация тадқиқоти республика фан ва технологиялар ривожланишининг I. «Ахборотлашган жамият ва демократик давлатни ижтимоий, ҳуқуқий, иқтисодий, маданий, маънавий-маърифий ривожлантиришда инновацион ғоялар тизимини шакллантириш ва уларни амалга ошириш йўллари» устувор йўналиши бўйича бажарилган.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Чет эл ҳуқуқини қўллашга доир масалаларнинг ҳуқуқий таҳлили, чет эл ҳуқуқи нормаларига ҳуқуқий баҳо бериш, уларнинг мазмунини аниқлаш, қатъий нормаларни қўллаш ва оммавий тартиб тўғрисидаги изоҳни қўллаш, бу борадаги халқаро тажриба ҳамда хорижий мамлакатлар қонунчилиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти мамлакатимизда мустақил тадқиқот объекти сифатида ўрганилмаган.
Чет эл ҳуқуқи нормаларини қўллаш тартиби ва хусусиятларига доир айрим масалалар мамлакатимизнинг олимларидан - Ҳ.Р.Раҳмонқулов, С.С.Гулямов, И.Р.Рустамбеков, Б.Б.Самарходжаев, С.Ҳамраев,
Н.Х-А.Раҳмонқулова, З.Ш.Шамуҳамедова, Д.А.Огай, Б.Т.Мусаев,
Х.Б.Абдурахмонова ва бошқаларнинг1 илмий ишларида муайян даражада кўриб чиқилган.
МДҲ давлатларида тадқиқ қилинаётган мавзу йўналишида сўнги йилларда тадқиқот олиб борган тадқиқотчилар сифатида Л.А.Лунц, В.А.Канашевский, М.М.Богуславский, И.В.Гетьман-Павлова, Т.Н.Нешатаева, Л.П.Ануфриева, Г.К.Дмитриева, Н.Ю.Ерпылева, В.Л.Толстых, В.П.Звеков, Х.Шак, О.В.Новикова, Ю.Г.Морозова, Е.Б.Леанович, С.В.Мартынюк, А.А.Мережко ва бошқаларни[6] [7] кўрсатиш мумкин.
Хорижий мамлакатларда чет эл ҳуқуқини қўллаш ҳамда унда янги ҳуқуқий механимзларни ривожлантиришни сўнги йилларда тадқиқ қилган олимлар сифатида Reynolds W., Batiffol H., Lagarde P., Pillet A., Vischer F., Haller S.M., Cavers D.F., Gutmann D., Farkas J., Clark D.S., Freeman M., Geeroms S., Dannemann G., Fentiman R., Lalive P., Nishino К., Drahoza С., Zoller R. ва бошқаларни[8] кўрсатиш мумкин.
Бироқ мамлакатимизда ўтказилган номлари келтирилган олимларнинг ишлари коллизион нормалар ва чет эл ҳуқуқини қўллашнинг умумий жиҳатларига бағишланган бўлиб, чет эл элементы билан мураккаблашган фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларга нисбатан қўлланилиши лозим бўлган ҳуқуқни белгилашга доир муаммолар ва уларнинг ҳуқуқий тартибга солиниши масалалари комплекс тадқиқ қилинмаган. Шу сабабли ушбу масалани комплекс тадқиқ этиш долзарб ҳисобланади.
Диссертация тадқиқотининг диссертация бажарилаётган олий таълим муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Тадқиқот иши Тошкент давлат юридик университети илмий- тадқиқот ишлари режасининг «Инвестиция муҳити жозибадорлигини ошириш ва таваккалчилик хавф-хатарини камайтиришнинг ҳуқуқий механизмини яратишнинг назарий-методологик асосларини ткомиллаштириш» номли фундаментал лойиҳаси (2019-2О21й.й.) доирасида бажарилган.
Тадқиқотнинг мақсади халқаро хусусий ҳуқуқда чет эл ҳуқуқи нормаларини қўллашнинг тартибга солинишини янада такомиллаштириш ва ушбу соҳадаги қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари:
чет эл ҳуқуқи нормалари ва чет эл ҳуқуқига ҳавола этиш тушунчаси ва моҳияти аникдаш;
чет эл ҳуқуқини қўллаш асосларини очиб бериш;
чет эл ҳуқуқига ҳавола этишнинг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш;
чет эл ҳуқуқи нормалари мазмунини аниқлаш институти ҳуқуқий тартибга солиш манбаларини таснифлаш;
чет эл ҳуқуқи нормалари қўлланилишига ҳуқуқий баҳо бериш;
чет эл ҳуқуқи нормаларини аниқлаш ва асослантиришнинг ҳусусиятларини аниқлаш;
чет эл ҳуқуқини қўллашни рад этишнинг ҳуқуқий асосларини тавсифлаш;
чет эл ҳуқуқи нормаларини мазмунини аникдамаслик ёки лозим даражада аникламасликнинг ҳуқуқий оқибатларини аниклаш;
чет эл ҳуқуқини қўллаш соҳасида Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклиф-тавсиялар ишлаб чиқиш.
Тадқиқотнинг объекти чет эл элементи билан мураккаблашган фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларга нисбатан қўлланилиши лозим бўлган ҳуқуқни белгилаш билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатлар тизими ҳисобланади.
Тадқиқотнинг предмети халқаро хусусий ҳуқуқда чет эл ҳуқуқини қўллашга доир илмий-амалий муаммолар, миллий қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти, халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлар, хорижий мамлакатлар қонунчилиги ва амалиёти ҳамда мавжуд концептуал ёндашувлар, илмий назарий қарашлар ва ҳуқуқий категориялардан иборат.
Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқот олиб боришда тарихий, тизимли таҳлил, қиёсий-ҳуқуқий, мантиқий, умумлаштириш, илмий манбаларни комплекс тадқиқ этиш, индукция ва дедукция, статистик маълумотларни таҳлили каби усуллар қўлланилган.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
чет эл ҳуқуқи нормаларини қўллаш ҳамда уларнинг мазмунини аниқлаш зарурати, чет эл ҳуқуқи нормалари мазмунини аниқлашда судлар тегишли ваколатли органларга мурожаат қилиши ва аниқлик киритиши, шунингдек экспертлар жалб этиб уларнинг хулосаларини қўллаш тартиби асосланган;
фуқаролик ва иқтисодий ишлар доирасида ўзаро ҳуқуқий ёрдамни такомиллаштириш, бунда чет эл ҳуқуқи нормаларини қўллаш ҳамда хорижий суд қарорларини тан олиш ва ижро этиш механизмларини халқар шартномалар талабларига мувофвиқ қўллаш тартиби ҳамда бу жараёни коллизион ва моддий адолат тамойилини таъминлашга қаратилганлиги асослаб берилган;
чет эл элементи билан мураккаблашган муносабатлар билан бевосита ёки билвосита боғлиқ бўлган барча субъектларнинг манфаатларини чет эл ҳуқуқи энг яхши тарзда ҳимоя қилиши кўрсатилиб, бунинг доирасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодексида чет эл ҳуқуқи нормаларини қўллаш, уларнинг мазмунини аниқлаш, императив нормалар ва оммавий тартиб тўғрисидаги изоҳни қўллашга доир нормаларни миллий қадриятлар ва манфаатлар асосида такомиллаштириш зарурати асосланган;
халқаро даражада чет эл ҳуқуқи қўлланилиши коллизион нормалар ва ўзаролик принципларига асосланганлиги ҳамда халқаро хусусий ҳуқуқ доирасида коллизион, моддий ва процессуал нормалар ўзаро алоқадорилиги асосланиб, комплекс Коллизион ҳуқуқ кодексини ишлаб чиқиши зарурати кўрсатиб берилган.
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:
чет эл элементи билан мураккаблашган хусусий-ҳуқуқий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш самардорлигини ошириш, хусусан чет эл ҳуқуқий нормалари мазмунини аниқлаш имконини берадиган чет эл ҳуқуқи мазмунини аниқлаш тўғрисида алоҳида норма киритилиши билан халқаро хусусий ҳуқуқ ва халқаро фуқаролик процесси бўйича ягона меъёрий- ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиниши зарурияти концептуал жиҳатдан асослаб берилди;
судлар, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари, нотариат, шунингдек халқаро арбитраж суди чет эл ҳуқуқи нормаларини қўлловчи ва уларнинг мазмунини аниқловчи ташкилотлар сифатида белгилаб берилди;
суд процесси бошланишигача ва бошлангандан кейин процессуал ҳуқуқни танлаш тўғрисида битим тузиш имконияти ва тартибини белгилайдиган нормаларни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал ва Иқтисодий процессуал кодекслардаги чет эл ҳуқуқи нормалари ва бошқа ижтмоий нормалар далилларини йиғишни тартибга соладиган нормани аниқлаш зарурияти асослаб берилди;
чет эл ҳуқуқи нормаларининг мазмунини аниқлаш зарур бўлган низоларни ҳал қилиш мақсадида, суд қатъий ҳаракатлар ва чоралар кўриши шартлиги, шунингдек, суд қарор қабул қилишда таянган чет эл ҳуқуқи нормалари манбаларининг матнларини иш материалларига мажбурий равишда киритиши белгилаш зарурати асослаб берилди;
чет эл ҳуқуқини қўллаш масаласини соддалаштириш мақсадида сунъий интеллект негизида махсус тизимларни жорий қилиш ва уларнинг ҳуқуқий асосларини яратиш бўйича таклифлар асослаб берилди;
чет эл ҳуқуқини қўллашдан бош тортиш бўйича барча асосларни ягона модда остига бирлаштириш зарурати асослаб берилди;
халқаро даражада чет эл ҳуқуқини қўллаш муаммосини ҳал қилишда халқаро хусусий ҳуқуқнинг асосий принциплари ҳамда халқаро судлар ва арбитражлар амалиёти асосида яратилган коллизион нормаларни ўз ичига олган универсал конвенцияни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш мақсадга мувофиқлиги асослаб берилди.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги. Ишда қиёсий тадқиқот олиб бориш бўйича илғор хорижий олимлар томонидан ўрганилган ва тавсия этилган усуллардан фойдаланилган. Тадқиқот натижалари халқаро ҳуқуқ ва миллий қонунчилик нормалари, ривожланган давлатлар тажрибаси, ҳуқуқни қўллаш амалиёти, статистик маълумотларни таҳлил қилиш натижалари умумлаштирилиб, тегишли ҳужжатлар билан
расмийлаштирилган. Тадқиқот олиб бориш жараёнида билдирилган айрим таклифлар амалиётда жорий этилган ва бу тегишли ваколатли органлар томонидан тасдиқланган. Тадқиқот натижалари етакчи миллий ва хорижий нашрларда эълон қилинган.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти ундаги илмий-назарий хулосалар, таклифлар ва тавсиялардан келгуси илмий фаолиятда, қонун ижодкорлигида, ҳуқуқни қўллаш амалиётида, чет эл жисмоний ва юридик шахслари иштирокида иқтисодий ва фуқаролик ишларини судда ҳал этиш тартибини такомиллаштиришда, тегишли фуқаролик, фуқаролик ва иқтисодий процессуал нормаларини шарҳлашда, миллий қонунчиликни
такомиллаштириш фаолияти юзасидан илмий тадқиқотлар олиб боришда, шунингдек «Халқаро хусусий ҳуқуқ», «Халқаро низоларни ҳал этиш», «Фуқаролик процессуал ҳуқуқи» ва «Иқтисодий процессуал ҳуқуқ»каби ҳуқуқий фанларини ўқитиш ва методик тавсиялар тайёрлашда фойдаланиш мумкин.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти қонун ижодкорлиги фаолиятида, хусусан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тайёрлаш ҳамда уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш жараёнида, ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштиришда ҳамда олий юридик таълим муассасаларида халқаро хусусий ва оммавий ҳуқуқ фанларини ўқитишда хизмат қилади.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалар қуйидагиларда фойдаланилган:
чет эл ҳуқуқи судлар томонидан қўлланилиши ҳамда уни такомиллаштиришга доир таклифлар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 14-моддаси ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 13 ва 14-моддаларида ўз аксини топди (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2021 йил 19 июлдаги 02/819-сон далолатномаси). Ушбу таклиф чет эл ҳуқуқи нормаларини қўллаш ҳамда уларнинг мазмунини аниқлаш зарурати, чет эл ҳуқуқи нормалари мазмунини аниқлашда судлар тегишли ваколатли органларга мурожаат қилиши ва аниклик киритиши, шунингдек экспертлар жалб этилиши доирасида ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштиришга хизмат қилган;
чет эл элементи билан мураккаблашган муносабатлар билан бевосита ёки билвосита боғлиқ бўлган барча субъектларнинг манфаатларини чет эл ҳуқуқи томонидан ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида чет эл ҳуқуқи нормаларини қўллаш, уларнинг мазмунини аниклаш, императив нормалар ва оммавий тартиб тўғрисидаги изоҳни қўллашга доир нормаларни миллий қадриятлар ва манфаатлар асосида такомиллаштириш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида»ги Ф-5464-сон фармойиши ва унинг асосида тайёрланган янги Фуқаролик кодекси лойиҳасида эътиборга олинган. (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2021 йил 12 октябрдаги далолатномаси). Ушбу таклиф чет эл элементи билан мураккаблашган муносабатлар билан бевосита ёки билвосита боғлиқ бўлган барча субъектларнинг манфаатларини чет эл ҳуқуқи томонидан ҳимоя қилинишини таъминлашга хизмат қилган;
халқаро даражада чет эл ҳуқуқи қўлланилиши коллизион нормалар ва ўзаролик принципларига асосланганлиги ҳамда халқаро хусусий ҳуқуқ доирасида коллизион, моддий ва процессуал нормалар ўзаро алоқадорлиги доирасида комплекс Коллизион ҳуқуқ кодексини ишлаб чиқиши зарурати бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ф-5464-сон фармойиши ва унинг асосида тайёрланган янги Фуқаролик кодекси лойиҳасида эътиборга олинган. (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2021 йил 12 октябрдаги далолатномаси). Ушбу таклиф Фуқаролик кодексида халқаро даражада чет эл ҳуқуқи қўлланилиши коллизион нормалар ва ўзаролик принципларига асосланишида ижобий кўриб чиқилишига хизмат қилган.
Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Мазкур тадқиқот натижалари 4 та илмий-амалий анжуманда, жумладан 2 та халқаро ва 2 та республика илмий-амалий анжуманларида муҳокамадан ўтказилган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертация мавзуси бўйича жами 11 та илмий иш, жумладан 7 та илмий мақола (2 та халқаро нашрларда) чоп этилган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация таркиби кириш, учта боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат. Диссертация ҳажми 151 бетни ташкил этган.
ХУЛОСА
Ўзбекистон Республикаси халқаро хусусий ҳуқуқида чет эл ҳуқуқини қўллаш масалаларининг назарий ва амалий таҳлилидан келиб чиқиб, қуйидаги хулосалар қилинди:
Шу билан бир қаторда, Ўзбекистон Республикасининг «Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида»ги ҳамда «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги қонунлари халқаро тажриба асосида танқидий таҳлил қилиниб, миллий ҳакамлик судлари чет эл ҳуқуқини қўллаш ваколатига эка эмаслиги ва уларнинг фаолияти халқаро стандартларга жавоб бермаслиги намоён этилди ҳамда мазкур иккита қонунни ягона қонун остига бирлаштириб чет эл ҳуқуқини қўллаш ҳуқуқи ва механизми тўлиқ тартибга солиниши мақсадга мувофиқлиги асослантирилди.
«1161-модда. Қарши томон ва учинчи мамлакат ҳуқуқига ҳавола этиш.
Ушбу бўлим қоидаларига мувофиқ, чет эл ҳуқуқига ҳар қандай ҳавола этиш тегишли мамлакатнинг коллизион ҳуқуқига эмас, балки моддий ҳуқуқига ҳавола этиш деб қаралиши лозим, ушбу бўлимда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Жисмоний шахснинг шахсий қонунини, унинг ҳуқуқ ва муомала лаёқатини аниқлаш бўйича муносабатларни, шунингдек оила-мерос муносабатларини тартибга солиш чоғида чет эл ҳуқуқи қўлланилганда Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқига қайта ҳавола этиш қабул қилинади».
«1160-модда. Чет эл ҳуқуқи нормалари мазмунини аниқлаш
Чет эл ҳуқуқини қўлланишда суд ёки бошқа давлат органи унинг нормалари мазмунини бу нормаларнинг тегишли хорижий давлатда расмий талқин этилиши, қўлланиш амалиёти ва доктринасига мувофиқ аниқлайди.
Суд ёки бошқа давлат органи чет эл ҳуқуқи нормалари мазмунини аниқлаш мақсадида ёрдам ва тушунтиришлар сўраб Адлия вазирлигига ва бошқа миллий ва хорижий ташкилотларга, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консулликлари ва хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасидаги консулликларига мурожаат қилиши ёхуд экспертларни жалб қилиши мумкин.
Томонларнинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши билан боғлиқ талабларга кўра, чет эл ҳуқуқи нормаларининг мазмуни тўғрисидаги маълумотларни тақдим қилиш мажбуриятини суд томонлар зиммасига юклаши мумкин.
Ишда иштирок этаётган шахслар ўз талаблари ёки эътирозларини асослаш учун ўзлари важ келтираётган чет эл ҳуқуқи нормаларини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этишга ва бу нормаларнинг мазмунини аниқлашда судга ёки бошқа давлат органларига бошқача тарзда ёрдамлашишга ҳақлидирлар.
Агар ушбу моддага мувофиқ кўрилган чора-тадбирларга қарамай, чет эл ҳуқуқи нормаларининг мазмуни оқилона муддатларда аниқланмаса, Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқи қўлланилади».
«1164-модда. Оммавий тартиб тўғрисидаги изоҳ
Ушбу бўлим қоидаларига мувофиқ қўлланилиши лозим бўлган чет эл ҳуқуқи нормаси, уни қўллаш оқибати Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқ- тартиботи асосларига (оммавий тартибга) очиқ-ойдин зид келган ҳолларда, истисно ҳолати сифатида қўлланилмайди. Бу ҳолларда ушбу ҳуқуқнинг бошқа мувофиқ келувчи қоидаси, ёки зарурият бўлганда, Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқи қўлланилади.
Ўзбекистон Республикаси оммавий тартиби деганда Ўзбекистон Республикаси ижтимоий тузуми асослари, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларида мустаҳкамланган асосий принциплари тушунилади.
Тегишли чет эл давлатининг ҳуқуқий, сиёсий ёки иқтисодий тизими Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқий, сиёсий ёки иқтисодий тизимидан фарқланишигина чет эл ҳуқуқини қўллашни рад этиш учун асос бўлиши мумкин эмас».
Кўрсатилганлардан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси 1165-моддасини қуйидаги таҳрирда баён қилиш таклиф қилинади:
«1165-модда. Бевосита кўлланиладиган нормалар
Ушбу бўлим қоидалари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг тўғридан тўғри чет эл элементига эга хусусий-ҳуқуқий муносабатларни, қўлланилиши лозим бўлган ҳуқуқдан қатъий назар, тартибга солувчи қатъий моддий нормалари (бевосита қўлланиладиган нормалар) амал қилишига дахлдор эмас.
Бирон-бир мамлакатнинг ҳуқуқи ушбу бўлим қоидаларига мувофиқ қўлланилганда, агар ана шу мамлакатнинг ҳуқуқига кўра бундай нормалар қўлланилиши лозим бўлган ҳуқуқдан қатъи назар, тегишли муносабатларни тартибга солиши лозим бўлса, суд бошқа мамлакатнинг ана шу муносабатлар билан узвий алоқада бўлган қатъий ҳуқуқ нормаларини қўллаши мумкин. Бунда суд бундай нормаларнинг вазифасини ва хусусиятини, шунингдек уларни қўллаш оқибатларини эътиборга олиши лозим».
«Томонлар суд процесси бошланишигача ва бошлангандан кейин процессуал ҳуқуқни танлаш тўғрисида ёзма битим тузиш ҳуқуқига эга. Бошқа давлатда амал қилувчи ҳуқуқ суд учун зарурлиги ва маълумлигига қараб исботланади. Чет эл ҳуқуқи нормаларини аниқлашда суд томонлар тақдим қиладиган далиллар билан чекланмайди, суд бошқа манбалардан фойдаланиш ва чет эл ҳуқуқи қўлланилиши билан боғлиқ зарур ҳаракатларни бажариш ваколатига эга».
фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш учун норманинг алоҳида аҳамияти;
суд кўрсатмаларига амал қилиши керак бўлган ҳуқуқий тизимнинг виждонлилик ва адолатлилик тасаввурлари нуқтаи назаридан тегишли нормани қўллашдан бош тортиш натижасида келиб чиқиши мумкин бўлган салбий оқибатлар таҳлили.
Кўрсатилганлардан келиб чиқиб, Фуқаролик процессуал кодекси ва Иқтисодий процессуал кодекс қуйидаги мазмундаги норма билан тўлдирилиши лозим:
“***-модда. Чет эл ҳуқуқи нормалари мазмунининг суд томонидан аникданиши
Қўлланилиши керак бўлган чет эл ҳуқуқи нормалари мазмунининг аникданиши, Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларига мувофиқ ҳуқуқий ёрдам учун мурожаат қилиш орқали суд томонидан расмий тартибда амалга оширилади.
Қўлланилиши керак бўлган чет эл ҳуқуқи мазмуни тўғрисидаги сўров тегишли ташкилотларга ишнинг асосий ҳолатлари ва томонлар қўяётган талабларни кўрсатган ҳолда берилади. Агарда Ўзбекистон Республикасининг халқаро келишуви йўқлиги ёки бошқа судга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра ҳуқуқий маълумотни расман олиш имконсиз бўлса, суд ўз қарорини қўлланилиши керак бўлган чет эл ҳуқуқи нормалари мазмунини тасдиқловчи бошқа манбаларга, шу жумладан ишда қатнашаётган шахслар тақдим қилган ҳужжатларга, ва мутахассислар хулосаларига мувофиқ асослашга ҳақли.
Суд тақдим қилинган далилларнинг мақбуллиги, алоқадорлиги ва асослилигини баҳолайди. Суд тарафларнинг розилиги билан ўз қарорини тақдим қилинган далилларга ёки қўлланилиши лозим бўлган чет эл ҳуқуқи мазмуни тўғрисида суд ихтиёрида мавжуд бўлган бошқа ҳужжатларга мувофиқ кўриб чиқиши ва асослаши мумкин. Суд чет эл ҳуқуқи нормаларини қўллаш, мазмунини аниқлаш, баҳолаш ва шарҳлашга доир маълумотларни иш материалларига қўшиб қўйишга мажбур.
Агарда мазкур моддага мувофиқ кўрилган чораларга қарамасдан чет эл ҳуқуқи нормаларининг мазмуни оқилона муддатларда аниқланмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқи қўлланилади.
Чет эл ҳуқуқи нормаларини кўрсатилган муносабатларга нисбатан нотўғри қўллаш ёки қўллашдан асоссиз бош тортиш моддий ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллашнинг процессуал оқибатларини келтириб чиқаради”.
Буларнинг барчаси ҳамда диссертация доирасида ишлаб чиқилган бошқа қатор таклиф ва хулосалар Ўзбекистон Республикасида чет эл ҳуқуқини қўллаш самарадорлигини оширишга, миллий даражада ҳуқуқ устуворлиги, чет эл фуқаролари ва юридик шахслари қонуний манфаатлари ҳимоясини таъминлашга, хорижий инвесторлар ишончини ошириш ва инвестиция муҳитини яхшилашга, шунингдек мамлакатимизнинг турли ҳуқуқ устуворлиги рейтингларидаги кўрсаткичлари ошишига хизмат қилади.
Мазкур мақолада халқаро хусусий ҳуқуқ комплекс автоном кодификацион ҳужжатида ҳимоявий изоҳларни қўллаш аҳамияти оммавий тартиб тўғрисидаги изоҳ институти мисолида таҳлил қилинган. Мақолада оммавий тартиб тўғрисидаги изоҳ институтининг салбий ва ижобий концепциялари, турли мамлакатлар қонунчилигида мазкур институтни шакллантиришда қонун чиқарувчининг ёндашуви ҳамда ҳақиқатдан халқаро оммавий тартиб ва ички оммавий тартибнинг бир биридан фарқи атрофлича тадқиқ этилган.
Ушбу мақолада халқаро хусусий ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш жараёнида чет эл ҳуқуқ нормаларини қўллаш оқибатида миллий ҳуқуқ тартибот асослари ва конституциявий тизимга зид келиши мумкин бўлган қарорларнинг олдини олиш мақсадида миллий манфаатларни ҳимоя қилиш воситаларидан бири бўлмиш оммавий тартиб тўғрисидаги изоҳ институтининг тушунчаси, моҳияти ва кўринишлари батафсил ёритилган ҳамда турли мамлакатлар миллий қонунчилик ҳужжатлари ва халқаро шартномаларнинг қоидалари таҳлил қилинган
Ушбу мақолада Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ жиноий ишлар бўйича суд жараёнида иштирокчиларнинг судья томонидан сўроқ қилишнинг процессуал ва тактик асослари кўриб чиқилган. Ҳусусан, жиноий ишлар бўйича суд жараёнига шахсни жалб қилиш мақсади ва асоси, сўроқ вақти тактик усулларни қўллашнинг аҳамияти, судьянинг саволларни шаклантиришда ва тартиб бўйича қўйишда профессионал ва психологик фазилатлари таъсири, сўроқ натижаларини расмийлаштириш талаблари белгиланган. Сўроқга тайёрланиш ва ўтказишда ҳамда аниқланадиган ҳолатларга тўғри ҳуқуқий баҳо беришни муаллиф услубиёти ёритилган
Ижро ҳокимияти фаолияти юзасидан жамоатчилик назорати бу давлат органлари фаолияти устидан жамият назоратининг бир тури бўлиб, у, одатда ижро ҳокимияти органлари фаолиятида бевосита инсон ҳуқуқларига риоя этилиши билан боғлиқ бўлган, айни пайтда кенг жамоатчиликни қизиқтираётган, фуқаролар билишни хоҳлаётган ва фуқаролар етарлича бохабар бўлмаган, ёки умуман бехабар бўлган ижтимоий ёки маҳаллий аҳамиятга эга бўлган маълумотлар, ахборотларни қонунда белгиланган тартиб ва асосларда олишга ва шу аснода тегишли муаммонинг амалий ечимини топишга қаратилган, олдиндан белгилаб олинган қатор тадбирлар йиғиндисидан иборат бўлади.
Халқ ижодиётининг турли шаклларига бағишланган кўп сонли илмий ишларда адабий ёдгорликлардаги “халқ қизиқчилиги” – юмори ва сатирасига жуда кам эътибор берилган. “Қизиқчлик маданияти”дан далолат берувчи материаллар фақат қисман – этнографик нуқтаи назардан ёки театрнинг вужудга келиш тарихи билан боғлиқ равишда ўрганилган. Ислом дини тарқалгандан сўнг узоқ вақтгача мусулмон дунёсида театр томошалари деб аташ мумкин бўлган бирон – бир нарса йўқ эди. Исломнинг дастлабки асрларида ҳукм сурган қатъий тартиб ва йўсинлар ҳамда аскетизм бунга қулай шароит яратмас эди. Бироқ, аббосийлар халифалиги ташкил топган даврда халифалар саройида ал-каллас – масхарабозлар пайдо бўлди. Масхарабозлар фақат ҳукмдорларни кулдириш билан чекланмаганлар, балки саройдаги тартиблар ёки ҳукмдорга ёқмай қолган сарой аъёнлари устидан ҳам кулганлар, уларни масхара қилганлар. Масхарабозлар ҳукмдорларга улар орқали халқнинг кайфиятини билиб туриш учун керак эди. Халқ оммаси мазкур масхарабозлар воситасида баъзан ўз қаҳр-ғазабини изҳор қилиши, ўз норозилигини, ҳеч бўлмаганда ҳазил шаклида айта олиш имконига эга бўлган. Кенг миқёсли ўрта асрлар араб халқ – шаҳар адабиёти ҳам халқ қизиқчилиги шакллари билан уйғун ва ҳамоҳангдир. Ўз-ўзидан аёнки, кулгили ҳодисанинг моҳияти барча асрларда ҳам бир хил бўлиб қолаверади, лекин “қизиқчилик маданияти”да у ёки бу қирраларнинг устунлик қилиши унда миллий ва даврга хос хусусиятларни фарқлаш имконини беради. Халқ – шаҳар адабиётидаги кулги ўзининг типига кўра ўрта асрлар кулгисига мансубдир. Ўрта асрлар кулгиси инсон борлиғининг энг нозик жиҳатларига йўналтирилганлиги билан ажралиб туради Ушбу мақолада шу кунга қадар тадқиқотларда иккинчи даражали деб қараб келинган юмор ва сатиранинг аҳамияти, араб халқининг “кулги маданияти” ҳақида сўз юритилади. Юқоридаги фикрларни мустаҳкамлаш мақсадида мақолада ўрта аср араб адиби Бади аз-Замон ал-Ҳамадоний (969-1008 йй.) асарларидан мисоллар келтирилади.
XVII–XVIII аср корейс адабиётининг энг муҳим бадиий ютуқларидан бири янги насрий жанрнинг, аниқроғи, нафақат инсонни бадиий акс эттиришга янгича ёндашув билан фарқ қилувчи, балки ижтимоий фош қилувчи тенденциялари билан алоҳида ажралиб турувчи роман жанрининг юзага келиши ҳисобланади. Корейс тадқиқотчиси Чо Донил таъкидлаганидек: «Ким Манжун томонидан яратилган асарлар корейс адабиёти тарихида янги босқичга асос солди, унга янги муаммоларни олиб кирди ва корейс адабиётининг ривожланиши жараёнида муҳим роль ўйнади». «Са хонимнинг жануб бўйлаб сарсон-саргардонликлари» романи оилавий романлар учун ўзига хос андоза бўлиб хизмат қилган. Бу асар подшоҳнинг оила бошлиғи сифатидаги роли ҳақидаги конфуцийчилик тасаввури нуқтаи назаридан ёзилган. Бунда подшоҳга мавжуд конфуцийчилик меъёрлари ва қоидаларига риоя этиш, шу тариқа мамлакатда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш вазифаси юкланади. Оила ва давлат ишлари бир-бири билан боғланган, чунки давлат – катта оила, агар оилада тартиб бўлмаса, бу ўз-ўзидан давлатда ҳам тартибсизликларга олиб келади, деган ғоя асарда етакчилик қилади. «Са хонимнинг жануб бўйлаб сарсон-саргардонликлари» романида Лю оиласи ҳақида батафсил ҳикоя қилинади. Са хонимнинг фарзанди бўлмагани туфайли ҳукмдор хотини устига бир жория олади. Романда уйғунликнинг бузилиши сюжетни белгилайдиган воқеалар ривожининг умумий шартидир. Оилада юзага келган зиддият қаҳрамоннинг душман устидан шахсий ғалабаси сифатида эмас,
балки ушбу қарама-қаршилик юзага келган оиладан ташқарида бартараф этилади. «Са хонимнинг жануб бўйлаб сарсон-саргардонликлари» романи учун «қаҳрамон-душман»ни шахсий қарама-қарши қўйиш эмас, балки Самовий қарама-қаршилик – «уйғунлик–ноуйғунлик» хос. Ким Манжун бу ерда давлат миқёсида ҳал этилиши керак бўлган муаммоларни кўтаради.
Асарда жамиятдаги икки қутб кучлари орасидаги зиддият муаммосининг кўтарилгани давлатдаги аҳволга нисбатан ёзувчининг муносабати, нуқтаи назаридан далолатдир. Ким Манжуннинг муаммоларни пардаланган услубда бўлса-да, жасорат билан кўтариб чиқиши, илғор ғояларни илгари суриши унинг ўз асарида адолатли ва инсонпарварликка асосланган жамиятга фаол бўлиш тенденциясини тасвирлай олганидан далолат беради. Бу ерда ёзувчининг давлатда зарур тартиб-интизомни ўрнатиш йўлини танлаш ва инсоннинг ижтимоий фаоллиги ҳақидаги нуқтаи назар хатолиги яққол кўриниб туради. Муаллифнинг қуйидаги хулосаси романнинг бутун тўқимаси бўйлаб ўтади: оиладаги кўнгилсиз зиддият кичик жамият ҳисобланган оила ва хонадоннинг тинчлиги, барқарорлигини таъминловчи «катта ёшли шахс»нинг роли ҳақидаги анъанавий тасаввурларга мувофиқ ахлоқий тикланиш орқали ҳал этилади.
Мақолада криминалистик тавсифини йўл-транспорт ходисаларни қайд этишдаги хозирги ҳолати ва аҳамияти, бу борада процессуал тартиб, автотехник, трасологик ва бошқа турдаги экспертизалар ўтказиш методикасига оид вужудга келадиган муаммоларни хал этиш таҳлил қилинган. Хорижий ва миллий олимларни ЙХҚнинг бузилиши билан боғлиқ жиноятларни очиш ва тергов қилишда криминалистик тавсифининг роли тўғрисида фикрлари кўрсатилган, йўл-транспорт ходисаларни қайд этишда криминалистик тавсифи механизмини такомиллаштириш тўғрисида таклифлар берилган. Ўшбу турдаги жиноятларни тергов қилишда йўл-транспорт ходисанинг жиноят-процессуал фаолияти ҳамда криминалистик услуби ва тактикасини криминалистик тавсифнинг ҳуқуқий ва ҳуқуқни қўллашни йўл-транспорт ходисаларни қайд этиш тизимидаги таҳлили мақоланинг асосий мақсадини билдиради. Йўл-транспорт ходисаларни қайд этишни таъминлаш жараёни хусусиятларини кўриб чиқиш муаммолари бу мақоладаги изланишнинг асосий мазмуни. Бундай караш криминалистик тавсифини йўл-транспорт ходисаларни қайд этиш механизмини асоси сифатида қизиқтириши мумкин. Тадқиқот вазифаси сифатида муаллиф томонидан йўл-транспорт ходисаларни қайд этишни таъминлашда суриштирувчи, терговчи, терговга қадар текширув ва тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар алгоритмида криминалистик тавсифи қоидаларни қўллаш услуби ва тактикасини такомиллаштириш имконияти белгиланган. Суд экспертизаларни ўтказишда криминалистик тавсифинининг тактик хусусиятларни фойдаланишда эксперт ва эксперт ташкилотлар амалий тажрибасини умумлаштирилган холда криминалистик тавсифи борасида уларни ўтказиш ва билимлардан фойдаланиш тўғрисида услубини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган. Мақоланинг муаллифи томонидан иннавацион аҳборот-коммуникацион технологияларни қўллаш орқали замонавий криминалистик методикаси, тактикаси, суд экспертизаларни ўтказиш, тергов ва эксперт фаолиятида автомитизациялаш ҳамда дастурлаштириш, мутахассисларни кенг иштирокини таъминлаш асосида истиқбол йўллари аниқлантирилди. Хулосада криминалистик тавсифини кўриб чиқилаётган доирасида ўрни ва аҳамияти очилган ва йўл-транспорт ходисаларни қайд этишга оид ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳамда жиноят-процессуал нормаларни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар асослантириб берилган.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг асосий устувор йўналишларидан бири фуқароларнинг суд орқали ҳимояланиш кафолатини янада кенгайтириш, суд тизимининг мустақиллиги ва либераллашувини кучайтириш бўйича ислоҳотларни давом эттиришдан иборатдир. Бу борада фуқаролик суд ишларини юритиш соҳасида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Жумладан, 1997 йил 30 августда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг қабул қилиниши, фуқаролик суд ишларини юритишни процессуал тартиб таомилларини белгилаб беришда муҳим асосий манба бўлди.
Мақолада ХХI аср сиёсий тизимларининг ва жараёнларининг ўзгаришида замонавий сиёсий стратегияларни белгиловчи ва доктринал хусусиятга эга “бошқариладиган хаос” назариясининг ўрни ва аҳамияти таҳлил этилади. Биринчи навбатда, қатор муаллифлар стратегик режалаштириш ва бошқарув амалиёти жорий халқаро жараёнларнинг ночизиқлилиги ва нобарқарорлигини ҳисобга олган ҳолда, ихтисослашган мониторингни киритишни таклиф қиладилар. Бу каби мониторингни универсал халқаро ташкилотлар (БМТ), минтақавий иттифоқлар (ЕИ), халқаро иқтисодий молия институтлари (ХВФ) мақсадларига нисбатан қўллаш мумкин. Бундай жараёнларнинг хусусиятларини ҳисобга олиш халқаро ўзаро ҳамкорликнинг кўрсатилган нормаларидан келиб чиққан холда танқидий амалга оширилиши лозим. Масалан, жаҳон бозорлари ўз-ўзини аниқ “мўлжал” билан ташкиллаштириши ёки халқаро куч ишлатиш билан боғлиқ жазоларни (интервенцияларни) пухта ўйлаб қўллаши керак. Ҳозирча яқин келажакда халқаро бошқарувнинг тўлиқ марказлаштирилган ва самарали тизими яратилиши эҳтимоли ҳақиқатдан анча йироқ. Бундан ташқари, глобаллашув синергетика адабиётларида мураккаб динамик тизимлар ичида энг қудратлиси сифатида намоён бўлади. Юзага келган “кўп векторли тенгсизлик” “совуқ уруш” давридаги тенглик динамикаси ўрнини эгаллади. Ягона асосий конфликт (Шарқ-Ғарб, Шимол-Жануб) ўрнини кўплаб маҳаллий можаролар, улар эса глобал фалокатга олиб келиши мумкин (масалан, Яқин Шарқ, Сурия, Ливия, Украина). Дахшат мувозанат ўрнини мувозанатсизлик дахшати эгаллайди. Қатор муаллифлар фикрига кўра, глобаллашув шароитларида бирор-бир алоҳида “бутун жаҳонни бошқарувчи давлат” мавқеига интилиш ўта ҳавфли: биронта ҳам давлат планетар глобаллашув каби мураккаб динамик тизимда мувофиқлаштириш функцияларини якка ўзи бошқара олмайди. Ниҳоят, баъзи муаллифлар замонавий оламнинг глобал нобарқарорлигини АҚШнинг етакчилигидаги кучлар маркази феномени билан боғлайдилар. Тадқиқотчилар “хаос кучлари”, “бошқариладиган кризислар” стратегияси ва “бошқарувчилик хаоси” тўғрисида ёзадилар. Балки ночизиқлилик динамикаси ва хаос назариясининг концепцияларини “буюртмачининг бошқариладиган хаос”га бўлган буюртмаси манфаатларида ишлатиш, яъни ягона ўта қудратли давлатнинг устувор ҳолатини кучайтириш мумкин бўлар. Глобаллашувнинг энг жиддий хавфхатарларидан бири – молия бозорларининг ўз-ўзини ташкиллаштириш жараёнидаги беқарорлиги. Глобал молиявий кризис минтақалар бозорида кетма-кет синишлар, хонавайрон бўлишларни келтириб чиқариши мумкин. Шу сабабли иқтисодиёт соҳасидаги “бошқариладиган кризислар” стратегияси (масалан, АҚШ ёки Россия каби қудратли давлатлар учун) бутун жаҳон иқтисодиёти учун хавф туғдирмаган ҳолда энг хавфли потенциал рақобатчиларни кучсизлантиришдан иборат.
XIX иккинчи ярми – XX бошларида Марказий Осиёнинг табиий фанларига оид минглаб илмий тадқиқотлар, асарлар, рисолалар яратилди. Улар ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг қўлёзма фондлари ва кутубхоналарида сақланмоқда. Шу жумладан, таниқли мутафаккир Аҳмад Донишнинг бой илмий-маънавий мероси Тошкент Давлат Шарқшунослик институтининг Шарқ қўлёзмалар фондида сақланади. Мақолада унинг асарлари ва рисолаларининг фонд рўхатидаги тартиб рақамлари кўрсатилган. Унинг фаолиятида табиий фанларга оид қарашлари таҳлил қилинган. Муаллиф унинг табиий фанларга оид қарашлари акс этган асарларини ўрганишга катта эътибор қаратади. Булар қаторига Аҳмад Донишнинг “Наводир ул вақоеъ”, “Глобус ва ундан фойдаланиш рисоласи”, “Глобус ва ундан фойдаланиш рисоласи” каби асар ва рисолалари киради. Бундан ташқари Табиатшунослик, Ернинг вужудга келиши ва ҳолати, сайёралар ҳаракати, Ой ва Қуёш тутилиши каби ҳодисаларга нисбатан Аҳмад Донишнинг илмий ёндашуви баён этилган. У ўзининг табиий фанларга оид асарларининг барчасини илмий ҳулосаларга асосланган ҳолда ёритган.Илмий мақола мавзусини ёритишда тарихийлик, тизимли таҳлил ва тушунтириш усулларидан фойдаланилди. Қайд этиш лозимки, XIX иккинчи ярми – XX бошларига келиб Марказий Осиё рус ва хорижий тадқиқотчиларининг фаол изланишларининг объектига айланди.Бунинг натижасида эса Марказий Осиёнинг табиий шароитларига бағишланган юзлаб тадқиқотлар яртилди. Бу эса бевосита география фанининг юқори даражада тараққий этганлигидан далолат беради. Бу даврдаги Россияда табиий фанлар соҳасидаги ўзгаришлар Марказий Осиё мутафаккирлари, маърифатпарварларинг фаолиятида ҳам сезиларли даражада акс этди. XIX оҳири – XX бошларида ўлкада кенг ривожлана бошлаган маърифатпарварлик ҳаракати доирасида жамиятнинг илғор фикрли вакилларидан бири Аҳмад Дониш дунёвий илм-фанни ривожлантириш заруриятини тобора чуқур англаб, анъанавий фан ва таълимни жаҳон ютуқлари даражасига кўтариш лозимлиги ҳақидаги ташвиқотни ўз асарларида кучайтирди. Аҳмад Донишнинг асарлари Марказий Осиё халқларинг XIX асрлаги тарихи ва маданияти, балки табиий фанлар – топография, хариташунослик, астрономия, географияга оид билимлар бўйича маълу-мотларни бера олади. Унинг илмий-маънавий мероси халқимизнинг кейинги илмий тараққиётига асос бўлиб ҳизмат қила олади. Зеро, сўнгги асрларда, ҳусусан, XIX оҳири -XX аср бошларида аждодларимиз ҳам ўзларидан аввалги яратилган интеллектуал салоҳиятдан унумли фойдаланиб келган эди.
Мақолада замонавий фольклоршуносликни ўрганишнинг энг самарали усули – қиёсий-типологик метод ҳақида фикр юритилади. Турли халқлар фольклори ўртасидаги алоқаларнинг типлари ҳақида ва уларнинг ҳар бири ўзига хос хусусиятларга эгалиги билан ажралиб туриши борасидаги фикр-мулоҳазалар тадқиқ этилади.
Мақолада ХХI аср сиёсий тизимларнинг ва жараёнларнинг ўзгаришида замонавий сиёсий стратегияларни белгиловчи ва доктринал хусусиятга эга "бошқариладиган хаос" назариясининг ўрни ва аҳамияти таҳлил этилади. Биринчи навбатда қатор муаллифлар стратегик режалаштириш ва бошқарув амалиёти жорий халқаро жараёнларнинг ночизиқлилиги ва нобарқарорлигини ҳисобга олган ҳолда ихтисослашган мониторингини киритишни таклиф қиладилар. Бу каби мониторингни универсал халқаро ташкилотлар (БМТ), минтақавий иттифоқлар (ЕИ), халқаро иқтисодий молия институтлари (ХВФ), мақсадларига нисбатан қўллаш мумкин. Бундай жараёнларнинг хусусиятларини ҳисобга олиш халқаро ўзаро ҳамкорликнинг кўрсатилган нормаларидан келиб чиққан холда танқидий амалга оширилиши лозим. Масалан, жаҳон бозорлари ўзўзини аниқ "мўлжал" билан ташкиллаштириши ёки халқаро куч ишлатиш билан боғлиқ жазоларни (интервенцияларни) пухта ўйлаб қўллаш. Ҳозирча яқин келажакда халқаро бошқарувнинг тўлиқ марказлаштирилган ва самарали тизими яратилиши эҳтимоли ҳақиқатдан анча йироқ. Бундан ташқари, глобаллашув синергетика адабиётларида мураккаб динамик тизимлар ичида энг қудратлиси сифатида намоён бўлади. Юзага келган "кўп векторли тенгсизлик" "совуқ уруш" давридаги тенглик динамикаси ўрнини эгаллади. Ягона асосий конфликт (Шарқ-Ғарб, Шимол-Жануб) ўрнини кўплаб маҳаллий можаролар, улар глобал фалокатга олиб келишлари мумкин (масалан, Яқин Шарқ, Сурия, Ливия, Украина). Дахшат мувозанат ўрнини мувозанатсизлик дахшати эгаллайди. Қатор муаллифлар фикрига кўра, глобаллашув шароитларида бирор-бир алоҳида "бутун жаҳонни бошқарувчи давлат" мавқеига интилиш ўта ҳавфли: биронта ҳам давла тпланетар глобаллашув каби мураккаб динамик тизимда мувофиқлаштириш функцияларини якка ўзи бошқара олмайди. Ниҳоят, баъзи муаллифлар замонавий оламнинг глобал нобарқарорлигини АҚШнинг етакчилигидаги кучлар маркази феномени билан боғлайдилар. Тадқиқотчилар "хаос кучлари", "бошқарилагидан кризислар" стратегияси ва “бошқарувчилик хаоси” тўғрисида ёзадилар. Балки ночизиқлилик динамикаси ва хаос назариясининг концепцияларини "буюртмачининг бошқариладиган хаос"га бўлган буюртмаси манфаатларида ишлатиш, яъни ягона ўта қудратли давлатнинг устувор ҳолатини кучайтириш мумкин бўлар. Глобаллашувнинг энг жиддий хавф-хатарларидан бири – молия бозорларининг ўз-ўзини ташкиллаштириш жараёнидаги беқарорлиги. Глобал молиявий кризис минтақалар бозорида кетмакет синишлар, хонавайрон бўлишларни келтириб чиқариши мумкин. Шу сабабли иқтисодиёт соҳасидаги "бошқариладиган кризислар" стратегияси (масалан, АҚШ ёки Россия каби қудратли давлатлар учун) бутун жаҳон иқтисодиёти учун хавф туғдирмаган ҳолда энг хавфли потенциал рақобатчиларни кучсизлантиришдан иборат.
Жаҳон глобаллашув жараёнида рақамли архивлар, кутубхоналар ва музейларга бўлган эҳтиёж кескин ошиб бормоқда. Жаҳон архивлари тарихидан маълумки, қадимги даврларда ҳужжатлар сопол, ёғоч тахтачаларда, тош жисмлар, деворлар, қоятошларда, папирусларда, дарахт пўстлоқларида, махсус ишлов берилган териларга битилган. Ўзбекистонда архивларнинг пайдо бўлиши бевосита уч минг йиллик давлатчилик тарихи билан боғлиқ ҳисобланади
Замонавий хитой тилида аффиксациянинг икки тури – префиксация ва суффиксация турлари мавжуд. Хитой тилида суффикс ёрдамида ясалган ясама сўзлар мустақил маъноли морфема ва суффикснинг қўшилишидан вужудга келади. Хитой тилида от ясайдиган, суффикс вазифасида қўлланиладиган морфемалар унчалик кўп эмас. Бироқ уларнинг баъзилари сермаҳсуллиги билан ажралиб туради, шулардан бир жуфтии 子 “zi” ва 儿 “er” суффикслари ҳисобланади. Мазкур мақолада ҳозирги хитой тилида от сўз туркумига оид сўзларнинг 子 “zi”ва 儿 “er” суффикслари орқали ҳосил бўлиш хусусиятлари кўриб чиқилган. Мазкур мақсадни амалга ошириш учун муаллиф турли хил манбаларга мурожаат қилиб, фақат шу суффиксларга хос хусусиятларни таҳлил қилган, 子 “zi” ва 儿 “er” суффикслари орқали ҳосил бўлган лексик бирликларнинг грамматик хусусиятларини кўриб чиқиб, тегишли хулосаларни мисоллар билан далиллаб
берган. Хусусан, мазкур суффикслар орқали ҳозирги хитой тилида икки, уч ва тўрт бўғинли сўзлар ҳосил бўлиши; 子 “zi” ва 儿 “er” суффикслари феъл, сифат, ҳисоб сўз ва рақамларга бириккан ҳолда от сўз туркумига оид сўзларни ҳосил қилиши; муаллиф томонидан мазкур суффикслар иштирок этган конструкциялар ҳам берилган. 子 “zi” суффикси шакли ва мазмуни бўйича кўп жиҳатдан 儿 “er”га ўхшаш, бироқ 儿 “er” суффиксидан бир нечта муҳим фарқларга ҳам эга, масалан, 子 “zi” суффикси предмет маъносидаги исмий негизлар билан бирга қўлланилиб, сўзларни абстракт маъно касб этишига ҳам олиб келади, 儿 “er” эркалатиш маъносини англатса, 子 “zi” камситувчи, менсимаслик маъносини ифодалайди. Изланишлар натижасида хитой тилида ясама сўзлар, асосан, суффикслар ёрдамида ҳосил бўлиши, префиксларнинг ишлатилиш кўлами чекланганлиги ҳақида хулосага келинган. Суффикслар воситасида кўп от ва феъллар, баъзида равишлар ҳам ҳосил бўлади. Префикслар воситасида эса фақат тартиб сонлар ва кам миқдорда от сўз туркумига оид сўзлар ясалади.
Мақолада жиноят процессида шахсни таниб олиш учун кўрсатишда инсон ҳуқуқларини конституциявий кафолатларга риоя этиш хусусиятлари кўрилиб, жиноятларни тергов қилишда таниб олишнинг процессуал тартиби ҳуқуқий тахлил қилинган.